Хорватиядаги сайловда амалдаги президент ғалаба қозонди
Кеча, 12 январ куни Хорватияда президентлик сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унда амалдаги президент Зоран Миланович ғалаба қозонди.
Миланович ўз ғалабасини сўнгги беш йиллик фаолиятига берилган баҳо дея таърифлади.
Иккинчи турда 3 769 598 нафар хорватиялик овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Уларнинг 44,17 фоизи сайловда қатнашди.
Сайлов варақаларининг 99,59 фоизи санаб чиқилганидан сўнг, Миланович 1 117 751 нафар сайловчининг овозини тўплагани маълум бўлди. Ҳукмрон HDZ партияси вакили Драган Приморац тўплаган овоз — 379 201 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter