Хитой янги водород бомбасини синовдан ўтказди

Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Икки килоли бомба ҳарорати 1000℃ дан ошувчи оловли шарни ҳосил қилган. Газета ёзишича, бундай водород бомбаси давомли термик зарар етказиш хусусиятига эга, чунки синовда портлаш эффекти кучи икки сониядан узоқроқ чўзилган — бу тротил портлаши (0,12 сония)дан 15 баравар узунроқ.
Хитойликлар магний гидриди орқали шу натижага эришгани айтилмоқда. Бироқ шунча миқдордаги модда қаердан пайдо бўлганига тадқиқотда аниқлик киритилмаган, ваҳоланки, яқин-яқинларгача бу моддани бир нечта лабораторияда кунига бир неча грамм тезликда ишлаб чиқариш мумкин эди.
Қолаверса, Хитой армияси қандай вазиятларда бу қуролни қўллаши мумкинлиги ҳам мавҳумлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter