Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вануату пойтахти яқинида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Вануату пойтахти яқинида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Фото: Фокус

Тинч океанида жойлашган Вануату мамлакати соҳилларида магнитудаси 7,3 баллга тенг зилзила содир бўлди, цунами хавфи эълон қилинган, дея хабар беришди америкалик сейсмологлар ва метеорологлар.

АҚШ Геология хизмати (USGS) хабарига кўра, зилзила соат 01.47 (UTC)да (бизнинг вақт билан бугун, 17 декабр соат 06:47 да) мамлакат пойтахти — 35,9 минг киши яшовчи Порт-Виладан 30 километр ғарбда содир бўлган. Зилзила ўчоғи 43 км чуқурликда жойлашган.

Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA, АҚШ) хабар беришича, цунами тўлқинлари зилзила марказидан 300 километргача олисликдаги соҳилларгача етиб бориши мумкин.

Ҳозирча мавжуд маълумотларга кўра, ер қимирлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, жабрланганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, АҚШнинг Вануатудаги элчихонаси биносига жиддий зиён етгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг