Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон қорамол ва қўйларни экспорт қилиш тақиқини узайтиради

Қозоғистон қорамол ва қўйларни экспорт қилиш тақиқини узайтиради

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қорамол ва қўйларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга қўйилган чекловни яна 6 ойга узайтирмоқчи.

Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

«Қўшни мамлакатларда наслдор қорамол ва майда қорамолларга талаб юқори, бу эса хорижга катта миқдорда чорва моллари экспортини рағбатлантирмоқда. Бу давлатнинг ўз чорвачилик ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш бўйича олиб бораётган барча саъй-ҳаракатларига акс таъсир ыилиши мумкин», – дея тушунтирган вазирлик.

Шу муносабат билан наслли йирик ва майда шохли қорамолларни Қозоғистондан олиб чиқишга тақиқни сақлаб қолиш ва узайтириш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2022 йилдан бошлаб наслдор йирик ва майда шохли қорамолларни экспорт қилиш тақиқланган.

Вазирлик ишлаб чиққан мазкур ҳужжат лойиҳаси, шунингдек, мамлакатга товуқ тухумини 6 ойгача импортини чеклашни ҳам назарда тутади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг