Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқароси Россияда қурилиш майдонида баландликдан йиқилиб оғир жароҳат олди

Ўзбекистон фуқароси Россияда қурилиш майдонида баландликдан йиқилиб оғир жароҳат олди

Иллюстратив сурат

Фото: «Xabar.uz»

Санкт-Петербургда 49 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурилиш майдончасида йиқилиб, шифохонага ётқизилди. Эркакда бошнинг очиқ жароҳати, мия шиши, бош мия контузияси ва бошқа оғир жароҳатлар аниқланган.

«Фонтанка» нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси Москва шоссесида ангарларда ишлаётган вақтда баландликдан йиқилиб тушган. Нашр жабрланувчи нечанчи қаватдан тушиб кетганига ойдинлик киритмаган.

Ҳодиса 30 ноябрда содир бўлгани айтилмоқда. Қурилиш майдончасида видеокузатув камераси йўқлиги эркак қай тарзда йиқилиб тушгани ҳозирча маълум эмас.

Мигрант 2021 йилда Санкт-Петербургга келган. Аввалига у миграция органларида рўйхатдан ўтган, аммо кейинчалик ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаган ва у Россияда ноқонуний бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг