Олтин тинмай қимматлашмоқда

Олтин қиймати 2 фоиздан ортиқроқ ўсиб, 1 троя унцияси учун 3 400 доллардан ошиб, тарихий рекорд янгиланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Бугун соат 11:12 да (бизнинг вақт) Ню-Йоркнинг Comex биржасида олтиннинг июн фючерси қиймати олдинги ёпилишга нисбатан $72,04 га ёки 2,16 фоизга ўсиб, 3 400,44 долларга етган.
Бунгача ҳам Comex биржасида олтин тарихий рекорд ўрнатган — қимматбаҳо металл қиймати 2 фоиз ўсиб, бир троя унцияси 3300 долларга етганди. Июн фючерси баҳосига эса $61,22 қўшилиб (олдинги ёпилишга нисбатан +1,89 фоиз ўсиш), бир унцияси $3 301,62 гача кўтарилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter