Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оломонни уриб юборган ҳайдовчи ўлимга ҳукм қилинди — Хитой

Оломонни уриб юборган ҳайдовчи ўлимга ҳукм қилинди — Хитой

Видеодан скриншот

Хитойнинг Чандэ шаҳрида машинаси билан оломонга келиб урилган ҳайдовчи Хуан Вэн ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.

«Судланувчи жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи жинояти учун сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилиб, ижрони икки йиллик кечиктириш муддати билан ўлимга ҳукм қилинди», — дейилади суд қарорида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19 ноябрида Хуан Вэн бошланғич мактаб олдида бир тўп одамларни машинасида уриб юборган. Ҳодиса оқибатида 30 га яқин инсон, жумладан, 18 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланган эди.

Судда аниқлик киритилишича, молиявий ва оилавий муаммолар оқибатида руҳий зўриқишга тушган бу ҳайдовчи машинасини онгли равишда одамлар устига ҳайдаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг