Мозамбик қамоқхонасидан 1,5 мингдан зиёд хавфли жиноятчи қочиб кетди
Кеча, 25 декабр куни Мозамбик пойтахти Мапуту яқинидаги қамоқхонадан жуда кўп сонли маҳкумлар қочиб кетди. SABC ёзишича, жиноятчилар қўриқчиларни қўлга олиб, қуролсизлантиришга муваффақ бўлишган.
Қамоқхонадан қочиш Мозамбикдаги сайлов натижаларидан норози мухолифат намойишларига тўғри келди. Кўчаларда тартибсизлик уюштиргани учун қамоққа тушганлар маҳкумларнинг қочишига ёрдам берган.
Мамлакат Конституцион суди 23 декабр куни сайлов натижаларини тасдиқлаб, Даниэл Шапани янги президент дея эълон қилган. Мухолифат етакчиси Венансиу Мондлане бу қарорни рад этиб, ҳукуматни сайлов натижаларини сохталаштиришда айблади. Мозамбикда исёнлар давом этмоқда.
«Пойтахтдан 15 км олисдаги қаттиқ қўриқланадиган қамоқхонадан жами 1 534 нафар маҳкум қочиб кетган. Армия ёрдамида олиб борилган қидирув амалиёти давомида 150 га яқин маҳкум қўлга олинди», — дея баёнот берди Мозамбик полицияси бошлиғи Бернардину Рафаэло.
Хабарга кўра, қўлга олиш пайтида маҳкумларнинг 33 нафари ҳалок бўлган, яна 15 нафари эса турли даражада жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter