Жин Ҳэкмен ва рафиқаси ўлик ҳолда топилди

Таниқли актёр Жин Ҳэкмен ва унинг рафиқаси Бетси Аракава Санта-Федаги ўзларига қарашли уйда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Varierty хабар берди.
Ҳэкмен — 95, Аракава — 63 ёшда эди. Полиция ўлим сабабларини очиқламади, жиноят содир этилганидан далолат берувчи далиллар йўқ. Уйда актёр ва хотинидан ташқари, уларнинг ити ҳам ўлик ҳолда топилган.
Жин Ҳэкмен — икки карра «Оскар» мукофоти соҳиби: «Француз алоқачиси» (1972) филмидаги бош роли ва «Кечирилмас» (1993) филмидаги икинчи пландаги роли учун.
Бетси Аракава эса пианиночи бўлган, у актёрнинг иккинчи хотини. Улар 1991 йилда турмуш қуришган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter