Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил вазири масжидлардаги овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди

Исроил вазири масжидлардаги овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди

Фото: BILD

Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Бен-Гвирнинг айтишича, бу билан маҳаллий аҳолига халақит берувчи «ўринсиз шовқин»га барҳам берилади. Вазир қоидани бузган масжидлар жаримага тортилади, дея огоҳлантирди.

Жоҳил вазирнинг қарори биринчи навбатда Шарқий Қуддусда жойлашган масжидларга қаратилган, бу исроиллик арабларнинг норозилигини келтириб чиқариши аниқ. Times of Israel нашри ёзишича, мухолифатчи араб депутати Аҳмад Тибий Бен-Гвирни «ўт қўювчи» деб таърифлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг