Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилнинг биринчи ойи энг иссиқ январга айланди

2025 йилнинг биринчи ойи энг иссиқ январга айланди

Фото: МетеоЖурнал

2025 йилнинг январи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ январга айланди, деб хабар берди Agence France-Presse (AFP).

Copernicus Европа иқлим ўзгаришлари мониторинги хизмати маълумотига кўра, глобал ҳарорат ўтган январда саноат давригача бўлган кўрсаткичдан Целсий бўйича 1,75 даража юқори бўлди. Иқлимшунослар 2023 ва 2024 йиллардаги ҳарорат максимумлари тенденцияси тўхташ ўрнига давом этаётганидан ташвишда.

Аввалроқ олимлар Эл-Нинио феномени оқибатидаги юқори ҳароратлардан сўнг ниҳоят Ла-Ниня кириб келиши ва глобал ҳарорат пасайишни бошлашини прогноз қилишганди. Бироқ бундай бўлмади: 2025 йил январи олдинги рекорд қайд этилган 2024 йил январидан Целсий бўйича 0,09 даража илиқроқ келди. Бунақаси биринчи марта кузатилиши, чунки охирги 60 йилда Ла-Ниня босқичида Эл-Ниниога нисбатан доим ҳарорат пастлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг