Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда дунёдаги энг кучли компютер яратилди

Хитойда дунёдаги энг кучли компютер яратилди

Фото: Haqqin

Хитойда дунёдаги энг кучли компютер яратилгани ҳақида IFLScience хабар берди.

Квант компютер прототипи — Zuchongzhi-3 квант ҳисоблашлар соҳасида янги рекордлар ўрнатиши кутилмоқда. Ишланма муаллифларига кўра, у одатий суперкомпютерларга қараганда анча тез ишлайди.

Zuchongzhi-3 компютери 105 кубитдан иборат. У бир неча дақиқада бажарадиган квант ҳисоблашлар учун Frontier суперкомпютери салкам 6 млрд йил сарфлаган бўларди, дейишмоқда хитойлик олимлар.

Нашр аниқлик киритишича, квант ҳисоблашлар учун тест Random Circuit Sampling (RCS) деб аталади. Бу синов пайтида процессор тасодифий квант схемаларни генерациялайди ва уларнинг натижаларини баҳолайди.

Таъкидланишича, Zuchongzhi-3 тестларида қайд этилган натижалар рост бўлса, у Frontier суперкомпютеридан 2 миллион миллиард маротаба, Sycamore (Google) суперкомпютеридан 1 миллион марта илдамроқдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг