Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг «JC Finance Interconnect Holdings» компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

«Дунё» АА берган маълумотга кўра, музокаралар давомида Ўзбекистонда «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашдилар. 

Учрашув якунида «JC Finance Interconnect Holdings» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди. Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг