iPhone 16E тақдим этилди — Appleнинг энг арзон смартфони

Apple компанияси энг арзон смартфонларининг тўртинчи авлоди — iPhone 16E ни тақдим этди.
iPhone 16E — сўнгги туркумнинг тўлақонли вакили. Нарх тоифасида у SE туркуми ўрнини эгаллайди (туркумнинг сўнгги iPhone SE 3 смартфони 2022 йилда чиқарилган).
SE туркумидан фарқи — iPhone 16E да бармоқ сканерли «уйга» тугмаси йўқ, унинг ўрнига Face ID ишлатилади, смартфон диагонали 4,7 дан 6,1 дюймга катталашган. Бу смартфон ён қисмида тўртинчи авлоднинг бошқа моделларидаги сингари «Ҳаракат тугмаси» (Action Button) мавжуд, унга исталган вазифани бириктириш мумкин.

iPhone 16E нинг камераси битта бўлиб, 48 мегапикселли, 4K форматда видеотасвирлар олиш мумкин. Оператив хотираси ҳажми 4 Гб дан 8 Гб гача оширилган. Смартфонда Apple Intelligence платформаси сунъий интеллект воситалари ишлайди.
iPhone 16E нархи 599 доллардан бошланади. Қурилма 128 Гб, 256 Гб ва 512 Гб ички хотира версияларида чиқарилмоқда. Сотувга 28 февралда старт берилади, олдиндан буюртмалар эса 21 февралдан бошлаб қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter