Бразилия фазони забт этувчи мамлакатлар қаторига қўшилмоқчи
Кеча, жума куни Бразилия аэрокосмик соҳада катта қадам ташлади: мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Баррейра-ду-Инферно космодромидан учувчисиз ракета парвоз қилди. Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Бразилия ўз фазовий технологияларини ишлаб чиқишга киришгани ҳақида баёнот берди.
VS-30 ракетаси (узунлиги — 8 метр, оғирлиги — 1,5 тонна) фазога муваффақиятли кўтарилиб, 2 дақиқа ва 50 сониядан сўнг Атлантика океанига қулаган.
Бу «Potiguar» амалиётининг биринчи босқичи. Иккинчи босқич 2025 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган. Бу босқичда ҳам худди шундай ракета учирилиб, микрогравитация шароитида суборбитал платформани олиб чиқиш тизими баҳоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter