Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Югурувчини энг кўп жароҳатловчи пойабзал маълум бўлди

Югурувчини энг кўп жароҳатловчи пойабзал маълум бўлди

Фото: Shutterstock

Флорида университети олимлари тагчарми қалин кроссовкаларни кийиб югурганлар нисбатан кўпроқ жароҳат олишларини аниқлашди.

Олти йилдан кўпроқ давом этган кузатувларда мутахассислар 700 дан зиёд югурувчини ўрганиб, уларнинг қанақа оёқ кийимини кийиши, жароҳатланиш ҳолатлари, махсус югуриш йўлакларида ҳаракатланишидаги жиҳатларни таҳлил қилишди.

Натижаларга кўра, учи томон кичрайиб борувчи қалин тагчармли кроссовкалар югуришдаги табиийликни бузиб, жароҳат олиш эҳтимолини оширади.

Ва аксинча, тумшуқ қисми кенг, пошнаси унча кўтарилмаган енгил пойабзалдан фойдаланувчи спортчиларда шикастланиш ва жароҳатлар нисбатан кам кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг