Роналду қимматбаҳо соатлар чиқаришни бошлади
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ўз қўл соатлари коллекциясини чиқарди. Бу ҳақда у Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.
Роналдунинг айтишича, ўз соатларини чиқаришни доим орзу қилиб келган. Унинг орзуси икки хил соат моделида акс топди. Улар футболчининг майдондаги энг порлаган дамларидан илҳомланиб ясалган:
- Flight of CR7;
- Heart of CR7.
Соатларда спортчининг исми ва «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид», «Ювентус» ҳамда Португалия терма жамоасидаги доимий рақами 7 ни ифодаловчи ўз бренди — CR7 ёзилган.
Бир кун аввал унинг рақиби Месси ўзининг илк парфюмини тақдим этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter