Ўзбекистон камончилари Осиё кубогида олтин медални қўлга киритди

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогида олтин медални қўлга киритди.
Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтган мусобақанинг саралаш босқичида қизларимиз БАА, Ҳиндистон, Япония каби кучли жамоаларни мағлуб этишди.
Финалда эса малайзиялик мерганлар 5:3 ҳисобида доғда қолдирилди.
Турнирда Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Жасмина Нурманова ва Омина Эргашева юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter