Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Воҳидов «Oskemen Open 2024» турнирида совриндор бўлди

Жаҳонгир Воҳидов «Oskemen Open 2024» турнирида совриндор бўлди

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида шахмат бўйича «Oskemen Open 2024» турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг «Masters» гуруҳида 20 гроссмейстер, 29 халқаро мастерларнинг иштирок этишди. Арманистонлик гроссмейстерлар Мануэль Петросян (2631) ва Арам Акопян (2617), хитойликлар Сюй Сянюй (2621), Бай Цзиньши (2549), эронлик Бардия Данешвар (2613), ҳиндистонлик Сетураман (2576) ҳамда ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов (2572) ғолиблик учун асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилганди.

Ўнта тур давом этган мусобақа якунида Жаҳонгир Воҳидов 10 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. Гроссмейстеримиз бронза медали билан бирга 5 200 АҚШ доллар миқдоридаги пул мукофотини ҳам қўлга киритди.

Турнир ғолиблиги 8 очко тўплаган украиналик Виталий Бернардскийга насиб этди. Жаҳонгир сингари 7,5 очко жамғарган Бай Цзиньши иккинчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг