Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Парижда расмий кутиб олинди (фото)

Шавкат Мирзиёев Парижда расмий кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция Президенти Эммануэль Макрон кутиб олди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Сўнг давлатимиз раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг