Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотада қарийб ярим миллиардлик ўғирлик фош этилди

Зангиотада қарийб ярим миллиардлик ўғирлик фош этилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри, Зангиота тумани бўлимлари ва «Зангиотатумангаз» ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар Р.Д. ва А.З. тумандаги «Маданият» ҳамда «Фаробий» МФЙ ҳудудидаги биноларда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 417,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли «Қорабоғ» МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг