Хориждан жанговар ўқ-патрон олиб киришга уринган шахслар ушланди
Бухоро вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, қўшни давлатдан жанговар ўқ-патрон олиб киришга уринган шахслар қўлга олинган.
Таъкидланишича, «Олот» чегара божхона постига транзит йўналишда ҳаракатланаётган енгил автомашиналар ташиш учун мўлжалланган юк автомашинаси кириб келган. Божхона хизмати ходимлари белгиланган тартибда юк автомашинасини божхона назорати кўригидан ўтказиши ишорасини кўрсатишган. Бироқ, унинг ортидан келган енгил автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси ҳамда шерикларининг ўзини тутиши, бесаранжом ҳаракати ходимлар эътиборини оширган. Юк автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригини ўтказилган. Унинг ортидан изма-из кўрикдан ўтган енгил автомашина орқа ўриндиғи остидан эса 7 дона жанговар ўқ-патронлар топилган.
«Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида жанговар патронларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан илгарироқ бир дона жанговар ўқ-патрон олиб кирилиши олди олинган эди»,-деди Дурдона Қаюмова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter