Хонанда Сардор Мамадалиев, «Қарғиш» ва 66 миллион сўм жарима
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманлараро фуқаролик суди 15 сентябр кунги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Асадулла Жўраев жавобгар Сардор Мамадалиевни судга берган. Бу ҳақда «Баҳодир Аҳмедов» канали хабар қилди.
Даъвога кўра, «Қарғиш» шеъри асосида хонанда Сардор Мамадалиев томонидан куйлаб келинган «Ота-онамнинг дуоси» номли қўшиқ матни муаллифи Асадулла Жўраев ҳисобланади. «Қарғиш» даъвогар томонидан 1990 йилда ёзилган. Даъвогар исбот сифатида у 1990 йилги «Шарқ юлдузи» журналининг 9-сонида илк бор босиб чиқилганини билдирган.
Шоир бир неча бор қўшиқчига бу ҳақда мурожаат қилган. Аммо хонанда қалам ҳақи бермаган, бунинг устига муаллифни овора қилган. Оқибатда шоир уни судга бериб, муаллифлик ҳуқуқларини бузганлиги учун суддан БҲМнинг 400 баравари миқдорида товон пули, 50 млн сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисига бир неча бор чақирилганига қарамай, Сардор Мамадалиев бирор марта келмаган. Судда қатнашган Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти мутахассиси ушбу ҳолат ўрганилгани ва шеър шоирга тегишли эканлигини билдирган.
Тарафларнинг кўрсатмалари, далилларни ўрганган суд Сардор Мамадалиевдан Асадулла Жўраев фойдасига БҲМнинг 200 баравари (66 млн сўм) товон пули, 15 млн сўм маънавий зарар ва 3,3 млн сўм давлат божи ундиришга қарор чиқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter