«Ucell-Plaza»да ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар
Яқинда Ucellда ёнғин содир бўлганда раҳбарлар, фуқаро муҳофазасини таъминлаш бўйича тузилмалар ва ходимларнинг ҳаракатларини ишлаб чиқишга бағишланган амалий машғулот ўтказилди.
Компаниянинг ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш бўйича етакчи мутахассиси Фаррух Аҳмедовнинг таъкидлашича, машғулотларда 418 киши иштирок этган ва ходимларни эвакуация қилиш атиги 7 дақиқада амалга оширилган.
Объектда фармонга асосан фуқаро муҳофазаси тузилмалари ташкил этилган бўлиб, улар бир неча йилдан бери фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар алгоритимларини ўзлаштириб келмоқда ва бу билан хавфсизлик даражасини оширмоқда. Шундай амалий машғулотлар ҳар бир ҳудудда турли мавзуларда ўтказиб келинади.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси бўлими ходимлари иштирок этишди ва ўқув машғулотлари натижаларини юқори баҳолаб, объектга фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга «ТАЙЁР» мақомини беришди. Бу энг юқори баҳо – 5 демакдир.
Тавсиялар сифатида фавқулодда вазиятларда ва фуқаро муҳофазаси соҳасида ҳаракат қилиш тартиби ва тайёргарликни янада такомиллаштириш йўллари таклиф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter