Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп телеканални судга бериб, 10 млрд доллар тўлашни талаб қилди

Трамп телеканални судга бериб, 10 млрд доллар тўлашни талаб қилди

Фото: Brian Snyder/Reuters

Республикачилар партияси номзоди Доналд Трамп АҚШ президенти сайловидаги рақиби Камала Ҳаррисдан интервю олган CBS News телеканалини судга берди.

Трамп телеканални таҳрирланган видеони қўйиб томошабинларини чалғитишда айбламоқда, унинг таъкидлашича, Ҳаррисга саволлар жонли эфирда берилмаган ва олдиндан тайёрланган жавоблардан фойдаланиш имконияти яратилган.

«CBSнинг хатти-ҳаракатлари туфайли халқ интервюда (президентликка) номзодними ёки парда ортида яширинган муҳаррирнинг қўғирчоғиними — қанақа Ҳаррисни кўрганини тушунмади», — дейилади Трампнинг даъвосида.

Трамп телеканалдан камида $10 млрд товон ундиришни талаб қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг