Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

«Ўз олдига буюк мақсадлар қўйган халқ фақат соғлом ва бақувват бўлган тақдирдагина кўзлаган марраларига эриша олади. Эл-юртнинг соғлом бўлиши, улкан ишларга қодир бўлишида эса, ҳеч шубҳасиз, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти беқиёс.

Бугун биз дунёга очиқ, ижтимоий ва иқтисодий ривожланган давлат – Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга катта мақсадлар қўймоқдамиз.

Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг орзуси ва нияти жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашдир. Бунга эса жисмоний тарбия ва спортсиз эришиб бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, спорт – соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир. Шу билан бирга, спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаи», - деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Кеча қишки Осиё ўйинларида спортчиларимиз сўнгги 26 йилда илк бор фигурали учиш бўйича жуфтликлар орасида олтин медални қўлга киритгани мамлакатимиз спорт тарихида янги саҳифа бўлди.

Шу билан бирга, футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Бангладешда ўтган Осиё чемпионати ғолибига айланди.

Таиландда велоспорт ва пара велоспорт бўйича Осиё чемпионатида ёшларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Президентимиз барча спортчиларимиз, уларнинг мураббий ва ота-оналарини қўлга киритилган юксак ютуқлар билан табриклади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг