Рублнинг қулашига мигрантлар айбдор — россиялик депутат
Мигрантлар — Россия рублининг қулаши сабабчилари, деди РФ думаси депутати Михаил Матвеев ўз телеграм-каналида. Унинг важига кўра, чет эллик ишчилар ишлаб топган рублларини ватанига жўнатиш учун долларга айирбошламоқда, шунинг учун рублнинг аҳволи чатоқ.
Депутат келтирган маълумотга кўра, Россиядан жўнатилган пуллар Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг ярмини, Қирғизистонда учдан бир қисмини, Ўзбекистонда 12-15 фоизини ташкил этади.
«Синчков депутат» энг муҳим нарсани унутибди, мигрантлар азалдан уйларига фақат доллар жўнатиб келишади, аммо рублга бало ҳам урмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter