Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин ва Трамп икки соатдан ошиқ мулоқот ўтказди: дастлабки маълумотлар

Путин ва Трамп икки соатдан ошиқ мулоқот ўтказди: дастлабки маълумотлар

Бугун, 18 март куни АҚШ раҳбари Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. ОАВда уларнинг икки соатдан ошиқ давом этган суҳбатининг айрим тафсилотлари пайдо бўлди. 

Владимир Путин Доналд Трампга 19 март куни Россия ва Украина томонлари ўртасида 175 га 175 маҳбус алмашиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Путин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини тасдиқлаган. Россия раҳбари Трампнинг Қора денгизда навигация хавфсизлиги бўйича ташаббусни амалга ошириш ғоясига ижобий жавоб берди.
 
Владимир Путин Доналд Трампга Украинадаги вазиятни барқарор бўлиши керак бўлган ҳал қилиш йўлларини биргаликда ишлаб чиқишга тайёрлигини айтди. Телефон орқали мулоқотда президентлар Украина можаросини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятларини тасдиқладилар. Телефон мулоқоти чоғида Россия ва Америка етакчилари бир қатор халқаро муаммолар, жумладан, Яқин Шарқ ва Қизил денгиз минтақасидаги вазиятга тўхталиб ўтишди.

Путин Трампнинг Россия ва Украинанинг 30 кун ичида ўзаро энергетика инфратузилмасига ҳужумлардан воз кечиши ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади ва ҳарбийларга буйруқ берди, дея хабар беради Кремл.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг