Паралимпиячиларимиз Парижга кузатилди
Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида мамлакатимиз спорт делегациясини Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Пара атлетчиларимиз ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бу Ватанимиз учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткич экани алоҳида қайд этилди.
Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика, дзюдо, сузиш, пауэрлифтинг, каноэ, академик эшкак эшиш, таэквондо, ўқ отиш ва вавелоспорт бўйича иштирок этади.
Маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter