Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ошиб бормоқда

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ошиб бормоқда

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида аста-секин ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг даражаси ошиб бормоқда. Масалан, Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 10,4 фоизга, Қаршида эса, 10,9 фоизга етди.

Бу ҳолат ушбу масалада ҳокимият томонидан назорат етарли эмаслигини кўрсатади. Натижада ноқонуний сигарет бозори улушининг ортиши хатари катта эканини англатади.

Бундан ташқари, жорий вазият мамлакатимиз иқтисодиётига қаттиқ зарба беради. Ҳозирда ноқонуний сигарет савдоси туфайли Ўзбекистон давлат бюджети 390,6 млрд. сўм солиқ тушумларини олмади.

Афсуски контрабанда – тобора кўпроқ кўзга ташланаётган ҳолат. Мамлакатимиз бозорлари ва дўконлари бўйлаб кезилса, келиб чиқиши номаълум бўлган, сифати тушунарсиз товарлар кўплаб топилади. Ҳолбуки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мунтазам равишда катта партияларда контрафакт дорилар ва кучли таъсир қилувчи препаратлар мусодара қилинмоқда.

Шундан хулоса қилиш мумкинки, контрабанда – бу тизимли муаммо. Ва уни юртимизга олиб кирилган товарни мусодара қилиш йўли билангина эмас, балки мамлакатимиз ҳудудига контрабанда маҳсулоти кириб келишининг олдини олиш чораларини такомиллаштириш йўли билан ҳам ҳал этиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг