Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиёдаги энг чуқур қудуқ қазилди

Осиёдаги энг чуқур қудуқ қазилди

Иллюстратив фото

Хитой миллий нефт-газ компанияси (CNPC) Осиёдаги энг чуқур тик қудуқ («Шэндитакэ-1»)да бурғилаш ишлари ниҳоясига етказилганини маълум қилди.

Қудуқ Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудида, Такла-Макон чўлининг Тарим ҳавзасида жойлашган. Чуқурлиги — 10 910 метр.

Фото: Синхуа

«Шэндитакэ-1» нефт ва газ қазиб олишдан ташқари, геологик тадқиқотлар учун ҳам мўлжалланган. Қудуқ 12 та геологик қатламдан ўтиб, 500 млн йиллик тоғ жинсларига қадар етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг