Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда ҳарбий хизматчи одамларга ҳужум қилди

Нукусда ҳарбий хизматчи одамларга ҳужум қилди

У бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини сабабсиз пичоқлаган, улардан бири ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати UzNews.uzга хабар беришича, жорий йилнинг 3 январь куни Нукусда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар ҳарбий қисмдан чиқиб кетиб, маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан эшиги очиқ турган хонадонга кириб ухлаб ётган 5 нафар фуқарони сабабсиз пичоқлаган ва бунинг оқибатида жабрланувчиларнинг бири вафот этган. Қолган 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 2005 йилда туғилган гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг