Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

NRG компанияси: Янги бобни очяпмиз, янги фалсафани шакллантиряпмиз

NRG компанияси: Янги бобни очяпмиз, янги фалсафани шакллантиряпмиз

Тошкентнинг йирик девелоперларидан бири бўлган NRG компанияси ўз тарихида янги саҳифа очмоқда. 2020 йилда асос солинган бу компания Comfort, Business ва Premium тоифасидаги кўчмас мулк қурилишида ўзини етакчи сифатида намоён этди. Инновациялар, сифат ва хавфсизликдан илҳом олиб, NRG ривожланишни давом эттирмоқда. Бу олға интилишнинг рамзи сифатида компания бренд фалсафасини янгилади ва бунинг натижасида бренд логотипи ҳам ўзгартирилди.

Чақмоқнинг ғойиб бўлиши: Чақмоқ нимага ўзгарди?

Компаниянинг аввалги логотипида тезлик, куч ва қувватни акс эттирувчи ҳаракатли унсур — чақмоқ бор эди. Бироқ, бренднинг ривожланиши янги ёндашувни талаб қилди. NRG ўз қудратини нафақат қурилиш тезлигида, балки сифат, ишончлилик ва қулайликда ҳам намоён этди. Бугунги кунда компания барқарорлик ва пухта ўйлаб чиқилган ўсишга эътибор қаратмоқда. Чақмоқ эса гўё уйғунлашиб, «Қувват маскани» концепциясига айланиб кетди.

Куч маскани — янги шиор, янги фалсафа

Энди NRG шунчаки қурилиш компанияси эмас, балки ҳар бир инсон ўзини ишончли, қулай ва ҳимояланган ҳис қиладиган маконларни яратадиган ташкилотдир. «Қувват маскани» NRG уйлари шунчаки квадрат метрлар эмас, балки ҳаёт қуввати билан тўлдирадиган жой эканлигини ифодалайди.

NRG компаниясининг афзалликлари

Сифат — ишончли ва узоқ муддат хизмат қиладиган турар-жойлар қуриш учун замонавий технологиялар ва материаллардан фойдаланиш.

Муддатларга риоя қилиш — ишларни аниқ режалаштириш ва тезкор бажариш.

Хавфсизлик — ҳар бир лойиҳада ақлли технологиялар ва хавфсизлик тизимларини жорий этиш.

Ободонлаштириш — яшил ҳудудлар, болалар ва спорт майдончаларини ўз ичига олган қулай шаҳар муҳитини яратиш.

NRG Service — турар-жой мажмуаларидан фойдаланишда юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва қулайлик таъминлаш.

Таассуротли ютуқлар

NRG тўрт йиллик фаолияти давомида 269 183 квадрат метр турар-жой майдонини барпо этиб, 2 283 та оилани уй-жой қулайлиги билан таъминлади. Компанияда 230 нафар ходим меҳнат қилмоқда, 8 та турар-жой мажмуаси қуриб битказилган, шунингдек, умумий майдони 300 277 квадрат метр бўлган 16 та лойиҳа қурилиш босқичида турибди.

NRG билан келажак

Янгиланган фалсафаси билан NRG замонавий ва қулай турар-жой майдонларини яратишда олға қадам ташлашни давом эттирмоқда. Компания ҳар бир уйни ҳақиқий куч масканига айлантириш мақсадида инновациялар, қулайлик ва хавфсизликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда, келажакка ишонч билан назар солмоқда.

Компаниянинг 5 йиллиги муносабати билан NRG сизни қимматбаҳо совғалар тақдим этиладиган катта танловда иштирок этишга таклиф этади!

Бош совринлар:

Yangi Baxt турар-жой мажмуасидан хонадон

Zeekr 7X автомобили

Маиший техника ва мебель

Батафсил маълумот учун рақам: 1060

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг