«МЮ»нинг «Лион» устидан ғалабаси жаҳон футболи тарихига кирди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби 18 апрелга ўтар оқшом навбатдаги маротаба иродасини намоён этиб, Европа лигаси доирасида «Лион» (Франция) қарши жавоб ўйинида муҳим ғалабага эришди (5:4). Манчестерликлар 2:4 ҳисобида ортда бораётганди.
«МЮ» – «Лион» учрашуви экстра-таймларда бешта гол урилган ўйин сифатида еврокубоклар тарихига кирди. «Қизил иблислар» 120 ва 121-дақиқаларда рақиб дарвозасига гол киритишди — ҳали ҳеч бир жамоа буни уддалай олмаган.
Қийин ғалаба Рубен Аморим жамоасини Европа лигаси ярим финалига олиб чиқди (биринчи ўйин натижаси — 2:2).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter