Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кремл Озарбайжон депутатининг авиаҳалокат бўйича «айблов»ини кўрди – Песков

Кремл Озарбайжон депутатининг авиаҳалокат бўйича «айблов»ини кўрди – Песков

Россия президенти матбуот котиби Дмтирий Песков бугунги брифингда Кремл Озарбайжон парламенти депутати Расим Мусабековнинг баёнотини кўрганини айтди.

«Кремл Озарбайжон депутатининг Оқтауда ҳалокатга учраган самолёт Россия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилгани ҳақидаги баёнотини кўрди», – деди Песков.

Бироқ у самолёт ҳалокати сабаблари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

«Ушбу авиация ҳодисаси бўйича тергов олиб борилмоқда ва терговдан хулоса чиқарилгунга қадар биз ўзимизни ҳеч қандай баҳо беришга ҳақли деб ҳисобламаймиз ва бундай қилмаймиз. Бизнинг авиация идораларимиз бу борада тегишли хулосани беради ва якуний қарорни фақат улардан олишимиз мумкин», – дейди Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, 26 декабр куни озарбайжонлик депутат Расим Мусабеков Оқтау яқинида ҳалокатга учраган Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти «Россия ҳудудида, Грозний осмонида уриб туширилгани»ни айтган ва, шунингдек, Москвадан расмий узр сўрашни талаб қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг