Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди

Жанубий Корея парламенти президентнинг импичментини қўллаб-қувватлади.

Жанубий Кореядаги сиёсий инқироз декабрь ойи бошида президент Юн Сок Ёл кутилмаганда ҳарбий ҳолат эълон қилганидан сўнг авж олди.

Ҳарбий ҳолат барча сиёсий фаолиятни, жумладан, парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини тақиқлашни англатарди.

Ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан кейин дарҳол 190 нафар депутат парламентга кириб, президент қарорини блоклашга муваффақ бўлди. Президент ҳарбий ҳолат жорий қилинганидан олти соат ўтиб, уни бекор қилишга мажбур бўлди.

Энди нима бўлади?

Энди гап Конституциявий суд қарорида. Айнан суд импичментни тасдиқлаш ёки Юн Сок Ёлни лавозимига тиклаш ҳақида қарор қабул қилиши керак. Ишни кўриб чиқиш 6 ойгача давом этиши мумкин.

Жанубий Корея бош вазири Хан Деок Су суд муҳокама қилаётганда президент вазифасини бажаради.

Аммо президент курашсиз кетмаслиги аллақачон маълум.

Юн Сок Ёлнинг ўзи бир неча кун олдин ўз ҳаракатини нотўғри деб ҳисобламаслигини ва исёнчи айбловларини рад этишини яна бир бор таъкидлади.

У истеъфога чиқиш чақириқларига эътибор бермади ва мухолифатни «импичментларни суиистеъмол қилишда» айблаб, охиригача курашишга ваъда берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг