Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади: 230 дан ортиқ киши, жумладан болалар ҳалок бўлди

Исроил Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади: 230 дан ортиқ киши, жумладан болалар ҳалок бўлди

Исроил 19 январдаги сулҳдан буён Ғазо секторига энг йирик ҳужумини уюштирди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган 230 дан ортиқ фаластинлик орасида кўплаб аёллар ва болалар бор. 300 нафардан ортиқ фаластинлик жароҳатланган.

ҲАМАС Исроилни Ғазо бўйлаб ўт очишни тўхтатиш келишувини бекор қилиш учун қамалда қолган ва ҳимоясиз тинч аҳолига «хиёнаткор» ҳужум уюштирганликда ва ўзаро ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни «қасддан саботаж қилишда» айбламоқда.

Al Jazeera, шунингдек, ҲАМАС «араб ва ислом халқлари ва «дунёнинг барча эркин халқи»ни» Исроилга қарши глобал норозиликка чақирмаётганини ёзди.

Исроил Мудофаа армияси ва Шин-Бет хавфсизлик хизмати эса қўшма баёнотида «сиёсий раҳбарият қарорига мувофиқ, ЦАХАЛ ва Шин-Бет ҳозирда Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракатига тегишли объектларга кенг кўламли зарбалар бераётгани»ни маълум қилди.

«Исроил зарбалари секторнинг Ғазо, Дейр-ал-Балаҳ, Хон-Юнус ва Рафаҳ шаҳарларига берилган», – дея аниқлик киритди Al Jazeera.

Фаластин томонининг таъкидлашича, ушбу ҳужумлар Нетаняхунинг Ғазога барча ёрдам ва маҳсулотларнинг киришини тўсиб қўйиш ва анклавнинг барча чегара ўтиш жойларини ёпиш ҳақидаги қароридан кейин содир бўлди.

Озиқ-овқат, газ ва ёқилғи каби зарурий таъминот камайиб бораётгани сабабли, аҳоли тобора оғир шароитларда қолмоқда. Анклавда айни пайтда сув инқирози оғирлашган, ёнилғи тақчиллиги сабаб сув ишлаб чиқарувчи заводлар ёпилган.

Маҳаллий ОАВ янгиланган кескинлик Фаластин ҳудудидаги усиз ҳам оғир бўлган гуманитар вазиятни янада чуқурлаштириши ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг