Ички ишларга аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим – Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида иштирок этиб айни пайтда АҚШда бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига масъул Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда Россия ТИВ раҳбари С.Лавров билан учрашди.
Учрашувда, жумладан, стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилган.
Шу билан бирга «ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги» ҳам таъкидланган.
«Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», – дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, икки кундан буён Россия томони расмийлари Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 188-мактабдаги вазият бўйича турли чиқишлар қилиб келаётган ва бу ўзбекистонлик ижтимоий фаол қатламнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter