Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг фойдали тиш пастаси маълум қилинди

Энг фойдали тиш пастаси маълум қилинди

Фото: Depositphotos

Фторли тиш пасталари фойдали бактерияларга дахл қилмаган ҳолда, уларнинг «зарарлилари» билан курашади. Бу ҳақда RCSI (Royal College of Surgeons in Ireland) тиббиёт ва соғлиқни сақлаш университети олимларига асосланиб The Conversation нашри ёзди.

Оғиз бўшлиғи — микроорганизмлар ўта гавжум муҳит, бу ерда 700 га яқин турдаги бактериялар бор.

Бу бактериялар тишлар ва милклар юзасидаги биоплёнка кўринишидаги ёпишқоқ тузилмали микроблар ҳамжамиятида яшайди. Уларнинг айримлари фойдали, баъзилари зарарли. Бундан ташқари, сўлак таркибида ҳам микрорганизмлар бор.

Олимларнинг айтишича, тиш пастасининг асосий вазифаси бактерияларни бевосита йўқ қилиш эмас, балки зарарли микробларга кўпайиш имконини берувчи биоплёнкани ишдан чиқаришдир. Механик тозалаш тиш ва милкни биоплёнкадан халос этади, тиш пастаси таркибидаги абразив моддалар тозалаш самарадорлигини оширади.

Шу томонлама ёндашилганда, тиш эмалини мустаҳкамловчи фторли тиш пасталарининг самарадорлиги юқори. Мутахассислар тушунтиришича, фтор оғиз бўшлиғидаги микробиомалар (микроорганизмлар муҳити)ни йўқ қилмаган ҳолда Streptococcus mutans сингари кислота чиқарувчи зарарли бактериялар фаолиятини оғирлаштиради. Айнан Streptococcus mutans бактериясининг кўпайиши кариеснинг асосий сабабчиси саналади.

Айрим тиш пасталарида триклозан, қалайи фториди ва рух бирикмалари каби антибактериал моддалар мавжуд. Улар зарарли бактериялар билан курашади, аммо шунинг баробарида, фойдали бактерияларни ҳам йўқ қилиб юборадими, ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг