Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўллаш режалаштириляпти

Белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб, сўнг жарима қўллаш режалаштириляпти

Қонунчилик палатасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди, дея хабар беради Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Бугунги кунда амалиётда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланиб келинмоқда.

Масалан, ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соат белгиланган ҳудудда радар томонидан 69 км/соат тезлик билан ҳаракатланган деб топилган ҳайдовчига эҳтимолий хатолик билан 64 км/соат (–5 км/соат) тезлик учун жарима қўлланилади.

Белгиланаётган қоидалар бу каби ҳолатларнинг олдини олишга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг