Beeline Uzbekistan 100 нафар ўқитувчига сунъий интеллект ва кибергигиенани ўзлаштиришда кўмаклашди
Тошкент шаҳридаги давлат ва хусусий мактабларнинг 100 нафар информатика ўқитувчиси «Нейрон тармоқлар ва сунъий интеллектни қўллаш» ҳамда «Киберхавфсизлик ва кибергигиена» дастурлари бўйича малака ошириш курсларини якунлади. Педагоглар учун таълим дастури Tashkent International University of Education (TIUE)да Beeline Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширилди.
2024 йил декабрь ойида Тошкент шаҳридаги 77 та давлат умумтаълим мактаби ва 10 та хусусий мактабдан 100 нафар ўқитувчи курсларни муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатларни қўлга киритди. Ўқитувчилар учун ушбу таълим дастурида рақамли муҳит хавфсизлиги, нейрон тармоқлар ва сунъий интеллектга алоҳида эътибор қаратилди. Мураббийлар сифатида Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамда «Киберхавфсизлик» маркази мутахассислари таклиф этилди.
АКТ мутахассисларининг миллий захирасини яратиш мактабдаёқ бошланиши керак — бу фикрни ҳокимият, олий ўқув юртлари ва мамлакатнинг етакчи компаниялари вакиллари қўллаб-қувватламоқда. TIUE ва Beeline Uzbekistan қўшма дастури бўйича таълим олаётган ўқитувчилар мактаб ўқувчиларини энг замонавий технологияларга қизиқтиришлари лозим. 2024 йилда Beeline Academy’да ўқитувчилар малакасини ошириш дастури бўйича биринчи дипломларни Тошкентдан 110 нафар ўқитувчи олди. Улар Python дастурлаш тилини ўрганишди, 3D графика воситалари ва Frontend дастурлаш асосларини ўзлаштиришди.
– Бугунги кунда технологиялар, айниқса IT соҳасидаги ўзгаришлар бошқа соҳаларга қараганда анча тез ривожланмоқда. Ўқувчиларга ҳақиқатан ҳам муҳим ва замонавий билимларни бериш уларнинг келажакдаги муваффақияти учун зарурдир. Бу жараёнда ўзгариш ва янгиликлардан хабардор бўлиш жуда муҳим. Шундагина биз болаларни Ўзбекистоннинг ривожланаётган соҳаларида касб танлашга жалб қила оламиз ва қўллаб-қувватлай оламиз. Ташкилотчиларга ушбу фойдали билимларни берганлик учун ташаккур айтаман, — деди Тошкент шаҳридаги 17-умумтаълим мактабининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Маҳмуда Ҳабибуллаева.
– AI1440 компаниямизнинг ривожланиш стратегияси, Ўзбекистоннинг бутун рақамли иқтисодиёти каби, IT соҳасига янги ғоялар ва мазмун олиб кириши керак бўлган ёш истеъдодли мутахассисларга асосланган. Шунинг учун биз бўлажак касбга биринчи қизиқиш пайдо бўладиган етакчи олий ўқув юртлари ва мактаблар билан ҳамкорлик қиламиз. Ишончим комилки, дастур битирувчилари нафақат мамлакатнинг янги рақамли элитасини шакллантиришга ёрдам беради, балки уларнинг ўзлари бизнинг интеллектуал элитамизнинг бир қисмига айланади, – деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.
Beeline Academy 2023 йил октабр ойида Beeline Uzbekistan ва Тошкент халқаро таълим университети (TIUE) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Академия Ўзбекистоннинг ёш истеъдодлари, ўқитувчилари ва бошқа IT-мутахассисларига мамлакат иқтисодиётининг турли соҳалари учун кадрлар тайёрлаш мақсадида ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасида онлайн ва офлайн таълим олиш имкониятини тақдим этади. 2023 йилда бутун мамлакатдан 50 нафар грант танлови ғолиблари киберхавфсизлик соҳасида малака оширганлик тўғрисидаги биринчи сертификатларни олишди.
***
«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳ Дубай (БАА) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 йилда Top Employer сертификатига эга бўлди.
VEON — бу 160 миллионга яқин мижозларга конвергент алоқа ва рақамли хизматларни тақдим этувчи рақамли оператор. Дунё аҳолисининг 7 фоизидан ортиғи яшайдиган олтита мамлакатда фаолият юритувчи VEON одамларни қўллаб-қувватлайдиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаётни ўзгартирмоқда. VEON акциялари NASDAQ фонд биржасида рўйхатга олинган.
Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига киргандан сўнг, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. «Unitel» МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Beeline Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter