Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Афросиёб» поезди йўлида нохуш воқеа юз берди

«Афросиёб» поезди йўлида нохуш воқеа юз берди

2025 йил 14 январ куни соат 23:15 да Зиёвуддин ва Навоий станциялари ўртасидаги 3872 километрлик йўлда Тошкент-Бухоро йўналишида кетаётган 772-сонли «Афросиёб» тезюрар поезди билан боғлиқ нохуш воқеа юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео тарқалди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, темир йўлларда бетон шпал ётган эди, бу эса фавқулодда тормозлашни талаб қилган.

«Машинистларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли жиддий оқибатни олди олинди ва йўловчилар хавф остида қолмади.

Тўхтагандан сўнг, поезд техник гуруҳ томонидан зудлик билан кўрикдан ўтказилди. Маълум даражада шикастланганига қарамай, поезд кейинги ҳаракатланиш учун хавфсиз деб топилди ва ўз йўналишини давом эттира олди ва соат 01:27 да Бухоро вокзалига етиб келди», дейилади хабарда.

Воқеа жойига зудлик билан «Зиёвуддин» темир йўл масофаси мутахассислари, Бухоро минтақавий узелининг ходимлари ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари етиб борган. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари текширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг