2025 йилда навоийхонлик бўйича Президент совғаси бериладиган танлов ташкил этилади
Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.
«Эл-юртимиз, хусусан, Навоий аҳлининг улуғ аждодимиз Алишер Навоий хотирасига ҳурмат-эҳтироми чексиз.
Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарур», – деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, бу йил доирасида «Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш» мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида «Навоийхонлик кечалари» ўтказилади.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоийга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.
Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter