Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йил бошидан буён 175,1 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилинган

Йил бошидан буён 175,1 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилинган

2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 175,1 млн АҚШ долларлик 193 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мева ва сабзавотлар экспорти қиймати 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,7 фоизга кўпайиб, жами экспортдаги улуши 3,8 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2024 йилда 1,5 млрд АҚШ доллари қийматидаги 2 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилган.

Энг кўп мева-сабзавот экспорт қилинган давлатлар, жумладан, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг