Хонанда Шаҳриёрнинг қўлга олингани рад этилди

Бир муддат олдин Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 24 февраль, душанба куни Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида ахборот тарқатган эди.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу хабарни айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс хонанда Шаҳриёр эканлигини ёзиб тарқатишган.
«Ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.
Расмий муносабатда, шунингдек, бу каби хабар тарқатиш ЖПКнинг 23-моддасида белгиланган айбсизлик презумпцияси талабларини, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш эканлиги эслатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter