Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Жорий йил 13 март Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 25 март 05:00 га қадар Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.
Қайд этилишича, учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат - 1983 йилдан бери ишлатилиши муносабати билан ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хусусан, 1 554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини «Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси» олиб боради.
«Шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди. Парвозлар ҳафтасига икки марта кичик L-410 самолётларида амалга оширилар эди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter