Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда топилган даҳма ва қабртош «миллий рўйхат»га киритилиши мумкин

Самарқандда топилган даҳма ва қабртош «миллий рўйхат»га киритилиши мумкин

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Қайрағоч қишлоғида жойлашган «Кўктош» қабристони ҳудудидан қадимий 2 та даҳма ҳамда 1 та қабртош топилди.

Топилмалар Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Қайд этилишича,қабристони ҳудудидан топилган қадимий дахма ҳамда қабртошлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Миллий рўйхатида қайд этилмаган.

«Ўрганишлар давомида топилган ноёб тошлар ўрта асрларга оид эканлиги аниқланди. Ушбу топилмаларни тарихий аҳамиятини аниқлаш мақсадида Самарқанд археология институти ходимлари томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Пастдарғом тумани ҳокимлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 26-2712-сонли хатига асосан, 2 та қадимий дахма ҳамда 1 та қабртошни Миллий рўйхатга киритиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, давлат муҳофазасига олиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг