Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили жиноятчилик ҳар 100 минг аҳолига 200 тадан тўғри келган – ИИВ

Ўтган йили жиноятчилик ҳар 100 минг аҳолига 200 тадан тўғри келган – ИИВ

Сенатда ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлиги масъулларининг 2024 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

Вазирлик маълумотига кўра 2024 йилда ходимларнинг ташаббуси билан 27 953 та жиноят аниқланган бўлиб, мазкур амалиёт 23,4 фоизга яхшиланган.

Бундан ташқари, 3 880 нафар шахслар томонидан содир этилган 3 293 та коррупция ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар аниқланиб, улар оқибатида етказилган 239 млрд 584 млн сўм миқдоридаги зарар ундирилиши ҳамда одам савдоси жиноятини содир этган 219 нафар шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланган.

Бевосита маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилган. Натижада жами маҳаллаларнинг 30,6 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Ўз навбатида, жиноятлар қайд этилган маҳаллаларнинг 14,3 фоизи  «қизил» тоифага киритилган.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган 54 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган хотин-қизларнинг 625 нафари аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган.

Маълумот учун, 2024 йилда мамлакатда 132 298 та жиноят содир этилган. Жами жиноятлар сони мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг