Ўқувчини уриб тилга тушган ўқитувчи яна бир ҳуқуқбузарлиги учун 7 суткага қамалди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабда болани калтаклаган аёл бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликлар содир этиб жавобгарликка тортилди.
Болалар омбудсмани берган хабарга кўра, жорий йилнинг 24 сентябр куни 1980 йилда туғилган Р.О. қизи Ж.Р. (2010 йилда туғилган) таҳсил оладиган Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактабига бориб, мактаб раҳбарияти билан тортишиб, мактаб директорининг ММИБ ўринбосари Ғ.М. (аёл) га нисбатан жисмоний куч ишлатган. Аёлдан жамоат жойида тартибига риоя қилиши сўралганида, мактаб ҳудудида Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларнинг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.
Ушбу ноқонуний ҳаракатларини Р.О. кўплаб мактаб ўқувчилари кўз ўнгида содир этган.
25 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.
Р.О. суд томонидан МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддасининг 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 197 (5) моддаси (Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) билан айбдор деб топилиб, БҲМ нинг 3 баравари (1 020 000 сўм) ва БҲМнинг 7 баравари (2 380 000) сўм жарима тайинланди ва узил-кесил маъмурий жазо сифатида 7 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.
«Шу билан бирга, Р.О. нинг Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабда 6-синф ўқувчисига нисбатан содир этган ҳаракати юзасидан ҳозирда терговга қадар текширив ҳаракатлари олиб борилаётганлигини эслатамиз», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter