Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардиянинг айрим бўлимлари Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўтказилган

Миллий гвардиянинг айрим бўлимлари Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўтказилган

Жорий йил 18 март куни Бош прокуратурада Президент маслаҳатчиси Д.Қодиров бошчилигида идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Президентнинг ПҚ-110-сон ҳамда ПҚ-111-сон қарорлари мазмун ва моҳияти тўлиқ ёритилиб, криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш ва манзилли назорат тадбирларини амалга ошириш орқали маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш, бу борада «маҳаллабай» манзилли чоралар натижадорлигини оширишнинг янгича механизмлари кўрсатиб ўтилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато ва  камчиликлар аниқ рақамлар ҳамда мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, жиноятлар оғирлик даражаси ва тоифасига асосан «республика–вилоят–туман» даражаси тамойили асосида сўров, мувофиқлаштириш ва қатъий назорат тизими йўлга қўйилиши таъкидланиб, масъулларга бу борада аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ва 2 000 та штат бирлигини Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўтказилганлиги маълум қилиниб, ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганлар билан «Оила – маҳалла – мактаб» тамойили асосида манзилли ишлаш йўналишида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Миллий гвардиянинг Қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига айлантирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг